Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ–443-сон “Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда турли спорт тадбирлари амалга оширилмоқда.
Мазкур қарорга мувофиқ, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланган бўлиб, бу ташаббус ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий руҳни мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу муносабат билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ҳар пайшанба куни футбол машғулотлари ташкил этилмоқда. Ушбу машғулотларда бошқарма ходимлари фаол иштирок этиб, спортга бўлган қизиқиш ва ёндашувларини намоён этмоқдалар.
Мазкур ташаббус нафақат жисмоний чиниқишни таъминлаш, балки жамоада ҳамжиҳатлик ва соғлом муҳитни шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

