Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Апрель 2025

Ёшлар эътиборда: “Гулшанобод” маҳалласидаги муаммолар ўрганилмоқда

Ёшлар — келажагимиз таянчи, мамлакат тараққиёти ва ривожида ҳал қилувчи куч сифатида алоҳида эътибор талаб этади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу доирада Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жойларда ёшлар билан яқин мулоқотда бўлиш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва зарур ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бухоро туманида жойлашган "Гулшанобод" маҳалласида истиқомат қилувчи ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, таълим ва бандлик масалалари ўрганилиб, аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўтказилган учрашувлар давомида ёшлар ўз муаммоларини очиқ баён қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Уларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда маслаҳат ва амалий ёрдамлар берилаётир.

Шунингдек, бошқарма томонидан маҳаллада спорт ва маданий тадбирлар ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳам фаолият олиб борилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатлар ёшлар ўртасида ишончни ошириш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирокчига айлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

49 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech