Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Октябрь 2024

"Халқчил IPO" дастури бўйича "Roadshow" тақдимоти ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, "Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси" АЖ билан ҳамкорликда "Roadshow" тақдимоти бўлиб ўтди. "Халқчил IPO" дастурининг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш, молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида:

“Капитал депозит” МЧЖ;

— "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ вилоят вакиллари;

— "Freedom broker" брокерлик компанияси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Мазкур тақдимотда фуқаролар "Халқчил IPO" дастури бўйича оммавий савдоларга чиқадиган акциялар, уларни қандай сотиб олиш ва улардан қандай дивиденд олиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар олишди.

Тақдимот якуни савол-жавоб тарзида ўтказилиб, иштирокчилар саволларига соҳа вакиллари томонидан тегишлича жавоблар берилди.

95 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech