Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Январь 2025

Таълим ташкилотлари ошхоналари «E-AUKSION» орқали танлов асосида ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 январдаги 8-сонли қарори билан “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди. 

Ушбу низомга кўра, таълим ташкилотлари ўқувчиларининг соғлом овқатланишини ташкил этишда, мақсад ва вазифалар аниқ қилиб белгиланди.

Таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда таълим ташкилоти томонидан амалга оширилади. Таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорлик субъектларига «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали электрон танлов асосида ижарага берилади.

Таълим ташкилотлари ошхоналарини ижарага бериш, балансда сақловчининг буюртмасига асосан, электрон танлов савдоларига чиқарилади. Танлов савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувифиқ ўтказилади.

Шунингдек, таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш мумкин.   

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш”  АЖ Бухоро вилояти вакили Юнусов Сулаймон

42 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech