Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил 10 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.
Мазкур тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.
Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.
Қўшимча маълумот учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус телефон рақамлари: (71) 259-22-92, (71) 259-22-96.
Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар
|
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Тест имтиҳон ўтказиладиган манзил |
Масъул ходим |
Алоқа учун телефон |
|
1 |
Бухоро вилояти |
Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй |
Н.Тўраев |
(91) 417-21-00 |

