Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил 31 май куни соат 10:00 дан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.
Мазкур тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.
Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.
Қўшимча маълумот учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг телефон рақамлари: (71) 259-22-92, (71) 259-22-96.
Изоҳ: Талабгорлар яшаш жойларидан қатъий назар тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаси биносида топширишлари мумкин.
Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй
Масъул ходим: Нодир Тўраев
мурожаат учун телефон: (91) 417-21-00

