Бугун 21 май, Давлат активларини бошқариш агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон Қарори ҳамда 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, "Коррупция ва унинг оқибатлари" мавзусида семинар ташкил этилди. Ўқув семинарида давлат активларининг барча ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари масофавий видео алоқа воситалари орқали иштирок этишди.
Семинарда, Бош прокуратуранинг масъул ходими коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бартараф этиш чоралари ва оқибатлари тўғрисида маълумотлар берди. Коррупция тобора ўсиб бораётган соҳаларни рақамлаштириш долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

