Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2023 йилдаги 540-сонли қарорига мувофиқ, хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда «Э-аукционшоп» электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Бундан ташқари ҳукуматнинг 526-сон қарорига мувофиқ эса электрон дўкони орқали соддалаштирилган тартиб ва муддатларда давлат даромадига қаратилган мол-мулкларни сотиб олишингиз мумкин.
Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулклари “E-auksionshop” электрон савдо дўконида қуйидаги усулларда сотилади:
- нархни ошириб бориш тамойили асосида;
- эълон қилинган нархда сотиш орқали.
Савдода иштирок этиш учун савдо платформасида рўйхатдан ўтилади. Нархни ошириб бориш усули орқали савдолар камида 2 та иштирокчи бўлганда ўтказилади
Савдолар электрон дўконда хабарнома эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади. Савдолар бошланғич нархдан бир савдо қадамига оширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) таклифини тасдиқлашни сўрашдан бошланади. Агар иштирокчи савдо вақти якунланишига 10 дақиқадан кам вақт қолганда нарх тасдиқласа, савдо охирги таклиф тасдиқлангандан кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради 10 дақиқа давомида иштирокчиларнинг биронтаси нарх тасдиқланмаса, савдолар якунланади.
Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади. Савдо қадамлари, биринчи тўртта қадамда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида, бешинчи ва ундан кейинги қадамларда – бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
«E-auksionshop» электрон савдо дўкони қулайлигини билдирувчи 3 та факт қуйидагилар:
Биринчидан, ушбу дўкондан Божхона сервис ташкилоти ва Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат даромадига олинган маиший техника ва бошқа товарларни сотиб олиш имконияти мавжуд.
Иккинчидан, дўконда истаган шахс ўзига тегишли мулкни бепул савдога қўйиши мумкин.
Учинчидан, бу дўкон «Э-аукцион» платформаси билан ҳамкорликда ишлагани сабабли, икки миллионга яқин мижозлар базасига эга.
Айни пайтда, E-auksionshop.uz электрон савдо дўконида 1500 дан ошиқ мол-мулклар савдога қўйилган. Истаган шахс савдоларда қатнашиш учун Платформадан рўйхатдан ўтиши ва савдоларида иштирок этиши мумкин.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ
Бухоро вилояти вакили Сулаймон Юнусов

