2025-йил 7-май куни Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамкорлигида туманлараро иқтисодий судлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Суд бошқарувчилари ассоциацияси вилоят бўлими ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган суд бошқарувчилар иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, ушбу Семинарда тўловга қобилиятсизлик жараёнида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, тугатишга доир ишлари бир йилдан ошган тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхоналар билан боғлиқ камчиликлар ҳамда суд бошқарувчилар фаолияти давомида учраётган муаммолар муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилишда иштирокчиларга тўловга қобилиятсиз (банкрот)лик ишларини тезкор ва қонуний ҳал этиш ҳамда суд бошқарувчилар фаолияти самарадорлигини ошириш борасида тегишли таклифлар билдирилиб, тавсиялар берилди.

