Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 16-июндаги ЎРҚ-1069-сон Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 23-июндаги ЎРҚ-1070-сон Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан суд бошқарувчиларига атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, амалиётда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишнинг тегишли ечимлари ҳамда таклиф ва тавсиялар тақдим этилди.
Мазкур тадбир суд бошқарувчиларнинг малакасини ошириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.