Бухоро, 2025-йил 17-июль - Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган оила аъзосига замонавий тикувчилик машинаси совға қилинди.
Тақдим этиш тадбири Бухоро тумани "Гулшанобод" МФЙда бўлиб ўтди. Замонавий русумдаги тикувчилик машинаси маҳаллий фуқаро Жуманазарова Замира Эргаш қизига топшириб берилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари таъкидлашича, бундай тадбирлар кам таъминланган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва уларга қўшимча даромад манбаи яратиш имконияти беришга қаратилган.
Тикувчилик машинаси Жуманазарова Замирага ўз касб-ҳунарини ривожлантириш ва оиласи учун барқарор даромад манбаи яратиш имконини беради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бундай ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.