Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Май 2024

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудидаги Мастер-режа асосида чиқарилган ер участкаси сотилди

Вазирлар Маҳкамасининг 685-сонли қарори асосида ер участкаларини мастер-режа билан тайёр бизнес лойиҳа сифатида аукционга чиқариш тартиби жорий қилинди. Ушбу қарор асосида "E-auksion" электрон савдо платформасида ер участкасини мастер-режа асосида савдога чиқаришга овоз бериш имконияти яратилди.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудидан майдони 0,7185 га бўлган Халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этишга мўлжалланган ер участкаси бошланғич нархи 1,362 млрд сўм билан аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 6 май куни 1,43 млрд сўмга сотилди

Айни пайтда Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудидан 1 та ер участкаси мастер-режа асосида савдоларига чиқарилган

56 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech