Ҳурматли юртдошлар,
Давактив агентлиги жамоаси Сизларни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги ҳамда 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни билан муборакбод этади.
Маърифатпарвар аллома ўз даврида ўнга яқин хорижий тилларни пухта ўрганган олим Исъҳоқхон Ибрат айтганидек,“Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсацинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”.
Қадрли юртдошлар ватанимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизга улкан муваффақиятлар, хонадонингизга файзу барака тилаб, яна бир бор барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз.

