Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Сентябрь 2024

2024 йил 25 сентябрь куни бўлиб ўтадиган баҳоловчиларнинг малака имтиҳонига рухсат этилган шахслар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги баҳоловчилар учун навбатдаги малака имтиҳонлари 2024 йил 24-25 сентябрь кунлари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари биноларда бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ариза берувчилар яшаш жойидан қатъи назар, Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаларига топшириш учун келиши мумкин.

Белгиланган санада имтиҳон топшириш учун рўйхатга олинган шахслар белгиланган санада малака имтиҳонига келишлари шарт.

Белгиланган кунда тестга қатнашмаган талабгор келмаган деб ҳисобланади ва бундай шахслар бошқа имтиҳон куни тест топширишга рухсат этилмайди.

Малака имтиҳонига кириш фақат ўзини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан амалга оширилади.

Малака имтиҳонини топшириш вақтида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

- қонунчилик ва ўқув материалларидан, маълумотнома ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

- мобиль телефонлар ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

- бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш. Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан четлаштирилади ва малака имтиҳонидан ўта олмаган деб ҳисобланади.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (998 71) 259-22-87, 259-20-19.

2024 йил 25 сентябрда бўлиб ўтадиган баҳоловчилар малака имтиҳонига рухсат этилган шахслар рўйхати

Ф.И.Ш. Иш жойи Ҳудуд номи Имтиҳон бошланиш вақти
1 Abduxalimov Bobirmirzo Ulug`bek o`g`li "Baho Invest Konsalting" МЧЖ  Бухоро вилояти 9:30
2 Asadov Jahongir Tangriyevich "Baholash va Ekspertiza" МЧЖ Бухоро вилояти 9:30
3 Bozorov Ismoil Bahodirovich "Baholash va Ekspertiza" МЧЖ Бухоро вилояти 9:30
4 Ismoilova Sabina Bahodir qizi "Xolis Expert" МЧЖ Бухоро вилояти 9:30
5 Nurov Ziyodulla Saymurodovich Buxoro davlat universiteti Бухоро вилояти 9:30
6 Sadulloyeva Sarvinoz Alisher qizi "Biznes Baho Konsalting" МЧЖ  Бухоро вилояти 9:30
7 Salyamova Gulnora Xamidovna "Baholash Konsalting servis" МЧЖ Бухоро вилояти 9:30
89 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech