Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 27 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилги устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор (16-сонли) йиғилишида хусусийлаштириш дастури ижросини туманлар (шаҳарлар) ва тармоқлар кесимида муҳокама қилиб борилишини ҳамда ҳар чоракда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларида масъул давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботлари эшитиб борилишини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида давлат активларини хусусийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати бўйича қисқача ҳисобот тайёрланди. Жумладан,
Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилда жами 95 та 253,4 млрд. сўмлик давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилди.
Савдода турган 120 та давлат активлари 384,2 млрд. сўмга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилди.
Ер участкаларини хусусийлаштириш йўналишида 2024 йил давомида бевосита вилоят прокурори кумагида 6172 та (1153,8 гектар) ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилди ва 1337 та 240,6 гектар ер участкалари 238 млрд. сўмга сотилишига эришилди.
Ўтган 2024 йилда Давлат активларини сотишдан жами
199,7 млрд. сўм тушум таъминланди, жумладан:
- давлат активларини сотишдан 69,09 млрд. сўм;
- ер участкаларини сотишдан 130,6 млрд. сўм.
Давлат активлари ва ер участкалари сотишдан тушган тушум ҳисобидан вилоят маҳаллий бюджетларига жами 85,3 млрд. сўм миқдорда пул маблағлари йўналтирилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида жами 35 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилди.
2025 йил бошидан бугунги кунга қадар 40 та (олдинги йиллардан ўтган активлар билан бирга) давлат активлари 28,4 млрд. сўм қийматга сотилиши таъминланди.
Давлат активларини сотишдан жами 101,7 млрд.сўм тушум таъминланди, жумладан:
- давлат активларини сотишдан 39,5 млрд.сўм;
- ер участкаларини сотишдан 62,2 млрд.сўм.
Бугунги кунда умумий қиймати 178,5 млрд. сўм бўлган 30 та активлар бўйича савдолар давом этмоқда.
Шунингдек, 2025 йил бошидан бугунги кунга қадар бошланғич қиймати жами 39,1 млрд.сўмлик 22 гектар (130 та) ноқишлоқ ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилиб, 89,4 гектар (860 та) 75,7 млрд. сўмга сотилди.
Бугунги кунда бошланғич қиймати жами 166 млрд. сўмлик 1 198,8 гектар (7106 та) ер участкалари бўйича аукцион савдолари давом этмоқда.
Жорий йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармондан келиб чиқиб “2025 йилда Бухоро вилоятида хусусийлаштириш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлари бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Мазкур “йўл харита”га мувофиқ 2025 йилда вилоятда илгари хусусийлаштириш дастурларига киритилган активлар билан бирга 6 та корхоналардаги давлат улуши ҳамда 80 та кўчмас мулки объектларини аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига хусусийлаштириш ҳажми
253 млрд. сўмни, 419 гектар ноқишлоқ ерларни аукцион савдоларига чиқариш ҳажми 550 млрд. сўм этиб белгиланиб, активларни савдоларга чиқариш муддатлари, масъуллар ва назорат механизмлари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ 2025 йилда Бухоро вилоятида:
- Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ 3 та корхонадаги давлат улушлари (“Бухоро вилояти ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази”, “Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси” ҳамда “Бухоро марказий таъминот томорқа хизмат” МЧЖ)
- Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ 72 та кўчмас мулк объектлари;
- Фармоннинг 3-иловасига мувофиқ 419 гектар ноқишлоқ ер участкалари оммавий савдоларга чиқарилади.
Мазкур Фармон ижроси бўйича бугунги кунда қуйидаги ишлар амалга оширилди, жумладан:
Фармонннинг 1-иловасидаги 3 та корхона ҳам ҳудудий бошқарма муассислигига олиниб, оммавий савдоларга чиқариш учун савдога тайёрлаш ишлари (2 та давлат муассасаларини масъулияти чекланган жамиятига айлантириш, 3 та жамият мол-мулкларини хатлаш ҳамда баҳолаш) олиб борилмоқда.
Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ 72 та (объектларнинг
18 таси давлат ташкилотларига, қолган 54 таси эса давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган объектлар ҳисобланади) кўчмас мулк объектларидан:
- 33 таси ҳудудий бошқарма балансига олиниб, 10 таси
18,9 млрд. сўм баҳоланган нархда “e-auksion” платформасига савдоларга чиқарилди, шундан 1 таси 1 212,0 млн. сўмга сотилди.
Қолган 21 та объектлар бўйича аукцион савдоларига чиқариш олди хатлов ҳамда баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
- 39 таси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида бўлиб объектларни сотиш масаласи бўйича Хусусийлаштириш комиссиясининг қарори кутилмоқда.
Фармоннинг 3-иловасига мувофиқ Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун 2025 йилда устувор равишда мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш режаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра Бухоро вилоятида 419,0 гектар ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш режаси белгиланган.
Мазкур режа туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган бўлиб, вилоят бўйича 2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича 137,8 гектар ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган бўлсада, амалда 28,8 гектар ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган ёки белгиланган топшириқ режага нисбатан 20,9 фоизга бажарилган.
Ушбу йўналишда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Давлат кадастрлар палатаси ҳамда вилоят қурилиш бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлган ноқишлоқ ерларни тегишли келишувлардан ўтказган ҳолда аукцион савдоларига чиқаришни жадаллаштириш талаб этилади.