Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Январь 2025

"Мозийга саёҳат" дастури доирасида "Файзулло Хўжаев уй музейи"га ташриф.

Давактив агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари жорий йилнинг 29 январь куни "Мозийга саёҳат" дастури доирасида "Файзулло Хўжаев уй музейи"га ташриф буюришди.

Файзулло Хўжаевнинг уй музейида XIX-XX асрларга оид уй рўзгор ҳамда тарихий буюмлари учратиш билан бирга давлат ва сиёсат арбобининг ҳаёти ҳақида ҳам маълумотлар олишди.

Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев (шунингдек, Файзулла Хўжаўғли; 1896 йил 1 июнь, БухороБухоро амирлигиРоссия Империяси – 1938 йил 15 март, МоскваСССР) – атоқли давлат ва сиёсат арбоби, Бухоро жадидчилигининг фаол иштирокчиси, „Ёш бухороликлар“ партиясининг раҳбарларидан бири. Бухоро Халқ Совет Республикасининг Нозирлар Кенгаши раиси. Шунингдек, кейинчалик Ўзбекистон ССРнинг раҳбарларидан бири сифатида фаолият юритган.

Файзулла Хўжаев Бухоро шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Бухоро мадрасасида 2 йил таҳсил олгач, 1907—1912 йилларда Москвада хусусий мактабда ўқиган. Бухорога қайтгач, 1912 йилдан „Ёш бухороликлар“ партиясининг, 1913 йилдан партия Марказий Қўмитасининг аъзоси бўлди. Отасидан мерос қолган катта бойликни янги усул мактаблари очишга, „Ёш бухороликлар“ сиёсий фаолиятини моддий қўллаб-қувватлашга сарфлади. 1917 йилдан бошлаб Файзулла Хўжаев ва Фитрат партиянинг сўл қанотига бошчилик қилиб, Бухорода аввал конституцион монархия, сўнгра демократик республика тузиш учун курашдилар. „Ёш бухороликлар“ Бухоро амири томонидан таъқиб қилингач, Хўжаев ва унинг сафдошлари Бухорони тарк этишга мажбур бўлишди. Хўжаев 1920 йил январда Тошкентда тузилган инқилобчи „Ёш бухороликлар“ партияси Туркистон Марказий бюроси раиси, „Учқун“ газетасининг муҳаррири (1920 йил апрель-сентябрь). 1920 йил 14 сентябрда Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукумати – Халқ Нозирлар Шўроси тузилиб, Хўжаев ҳукумат бошлиғи қилиб сайланди. БХСР ташқи ишлар нозири (1920—22), ҳарбий ишлар нозири (1921—24), ички ишлар нозири (1922), БХСР Меҳнат ва мудофаа кенгаши раиси (1922—24). Шунингдек, Шарқий Бухоро Инқилобий ҳарбий кенгаши раиси (1923—24), СССР Ҳарбий Денгиз ишлари халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССР бўйича расмий вакили (1925 йилдан).

51 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech