Аввал хабар берилганидек, жорий йил 26 сентябрдан 8 ноябрга қадар илк маротаба “Халқчил IPO” дастури доирасида “ЎзРТХБ“ АЖ акцияларининг оммавий жойлаштириш жараёни ўтказилди.
Мазкур жараён якунида келиб тушган буюртмаларни саралаш натижасида, 11 298 та инвесторлар “ЎзРТХБ“ АЖнинг 3 326 031 дона акцияларига эгалик қилган ҳолда унинг янги акциядорлари қаторига киритилди.
Ўз навбатида, “ЎзРТХБ“ АЖ акциядорларининг 2024 йил 26 октябрдаги умумий йиғилишида “ЎзРТХБ” АЖнинг тақсимланмаган фойдасининг бир қисмини капиталлаштириш ҳисобига қўшимча акциялар чиқариш орқали унинг устав капиталини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Натижада, ”Халқчил IPO” дастури доирасида “ЎзРТХБ“ АЖ акцияларини сотиб олган инвесторлар ҳар бир акциясига қўшимча равишда ҳеч қандай тўловлар амалга оширмаган ҳолда 4 донадан акцияга эга бўлдилар.
Келажакка – “ЎзРТХБ“ АЖнинг акцияларига киритилган сармоя акциядорларга дастлабки даромадларни келтирмоқда.

