Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2025

Давлат активлари агентлиги иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига номзодларни сайлаш бўйича танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарорига мувофиқ Давлат активлари агентлиги иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича аъзоликка номзодларни танлов асосида саралаб олиш ва кейинчалик корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига сайлаш бўйича танлов эълон қилинади.

Давлат активлари агентлиги иштирокидаги қуйидаги жадвалда кўрсатилган 10 та корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича 22 нафар номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича очиқ танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Давлат активлари агентлигининг махсус веб-портали (cns.davaktiv.uz) орқали электрон шаклда қабул қилинади (фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишиш). Ҳар бир корхонанинг соҳавий йўналишини инобатга олиб қўшимча талаблар белгиланган.

Танлов жараёни корхоналарда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориш истагида бўлган ва қуйидаги умумий талабларга мос ҳар қандай шахслар учун очиқ

  • амалдаги корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши, бундан қонунчилик ҳужжатларига биноан корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этилмайдиган шахслар мустасно;
  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, бунда соҳавий тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади;
  • номзод ариза топширмоқчи бўлган корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган, корхонада ёки унинг шўба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишламаётган бўлиши;
  • иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланганлиги мавжуд бўлмаган ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланмаган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаган бўлиши;
  • корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг ходими бўлмаслиги;
  • қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахслар тоифасига кирмаслиги;
  • беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо бўлмаслиги (давлат хизматчилари учтадан ортиқ корхона кузатув кенгаши таркибида аъзо бўлмалиги);
  • сўнги уч йилда корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаслиги лозим.

 

Номзодлар Кузатув кенгаши аъзоларига юклатиладиган фидуциар мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

 

Гендер тенглигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатига мувофиқ, танлов жараёнида аёллар номзодларига устуворлик берилади, бунда уларнинг малакаси, иш тажрибаси ва соҳавий йўналишга мослиги инобатга олинади.

Қўшимча маълумот учун Давлат активлари агентлигининг махсус алоқа рақамлари: Ф.Абдувалиева, (71) 259-22-04.

Кузатув кенгаши аъзолари жалб қилинадиган корхоналар
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Хўжалик жамиятининг номи

Аъзолик ўринлари сони

Ариза бериш учун ҳавола

1

“Шарғункўмир” АЖ

7

ҳавола

2

“Ёшлар” Телерадиоканали” АЖ

3

ҳавола

3

“Косон нефтгазқидирув экспедицияси” АЖ

2

ҳавола

4

"Фарғона ёғ-мой" АЖ

2

ҳавола

5

"Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ

1

ҳавола

6

“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси” АЖ

1

ҳавола

7

“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖ

1

ҳавола

8

“Ўзоғирсаноатлойиҳа” Институти АЖ

1

ҳавола

9

“Ўзагросаноатлойиҳа” МЧЖ

1

ҳавола

 
39 Чоп этиш