2022 йил 20 декабрь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасида ҳам кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш ҳамда келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ўрнатилиши маълум қилинган эди. Айни кунларда Бухоро вилоятида ҳам ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, айниқса, муқобил энергия турларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси маъмурий биноси том қисмига 540 кВт соат қувватга эга 154 дона қуёш электр панеллари ўрнатилди. Бу билан бошқармада ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан йиллик 149 000 кВт электр энергия сотиб олишга сарафланаётган 119 200 000 сўмлик маблағ иқтисод қилинади.

